Уруш туфайли қанча украиналик уйини тарк этишга мажбур бўлгани очиқланди
Олам
−
26 Январь
6287Уруш туфайли 10 миллионга яқин украиналиклар уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Бу ҳақда БМТнинг қочқинлар бўйича Олий комиссари Филиппо Гранди NHK телеканалига маълум қилди.
“Оддий яшаш жойига қайтиш учун оммавий ҳаракат бўлмади. Уруш давридаги оғир вазиятда қайтиш осон бўлмаслигидан хавотирдамиз”, дейди Грунди.
У одамларнинг ҳаётларини қайта тиклаш, иш топиш ва уйларини таъмирлаш учун ёрдам сўраган.
Ташкилотнинг қочқинлар бўйича агентлиги 27,5 мингдан ортиқ уйни тиклашга ёрдам берган. БМТ маълумотларига кўра, украиналик қочқинларнинг 47 фоизи аёллар, яна 33 фоизи болалардир.
Украиналик қочқинларнинг қарийб 80 фоизи охир-оқибат мамлакатга қайтишни кутмоқда, бироқ БМТ статистик маълумотларига кўра, фақат 14 фоизи яқин келажакда буни уддалай олишларига ишонмоқда. Улар хавфсизлик, уй-жой ва яшашни энг муҳим масалалар деб аташади.
Польша энг кўп украиналик қочқинларни қабул қилди. Масалан, Украинани тарк этишга мажбур бўлганлар умумий сонининг деярли 60 фоизи Польшада.
2022 йилнинг февралига қадар Украинада 40 миллиондан ортиқ киши яшаган бўлса, ҳозирда мамлакат аҳолиси тахминан 35 миллионни ташкил этади. Европа Иттифоқи Украина аҳолисининг кейинги 30 йил ичида 29 миллиондан камайиши хавфидан огоҳлантирмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь