Уруш таҳликаси фонида Навальнийга қарши янги жиноий иш бўйича суд бошланди

Олам

image

Ёпиқ эшиклар ортида Россия ҳукуматининг ашаддий душманларидан бири Алексей Навальний устидан янги суд иши бошланди. Москва шаҳрининг четида жойлашган қаттиқ тартибда қўриқланувчи “Покров” қамоқхонасида сақланаётган мухолифат етакчиси Навальний суд мажлисига масофадан туриб қатнашди. Бу ҳақда бугун, 15 февраль куни AFP ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Бу сафарги суд Навальнийга нисбатан “хайрия фондларига тегишли бўлган 4,8 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни ўз эҳтиёжи учун сарфлаш” айбини қўймоқда. 

Ҳозирда у мамлакатда тартибсизликларни келтириб чиқаришга уриниш ва халқни оммавий тартибсизликларда қатнашишга ундаганликда айбланиб, 2,5 йиллик қамоқ жазосини ўтаётган эди. 

Маълум қилинишича, унга нисбатан қўйилаётган янги айбловлар ўз исботини топса, Навальнийни яна қўшимча 10 йил қамоқ жазоси кутмоқда. 

Ўзига нисбатан қўйилаётган янги айбловларни “асоссиз” дея атаган Навальний, ҳукумат унинг судини Москавада, очиқ тарзда кўришдан қўрқишини маълум қилган. 

Халқаро инсон ҳуқуқлари бўйича йирик ташкилот саналган “Amnesty International” ОАВ ўрнига қамоқхона қўриқчилари иштирокида ўтказилган суд жараёнини “сохта” дея атаган. 

"Россия расмийларининг Навальнийни бу яқин орада қамоқхонани тарк этишига йўл қўймаслик ниятида эканлиги аниқ", дейилади ташкилотнинг кеча, 14 февраль куни эълон қилинган баёнотида. 

 
Навальнийнинг тарафдорларидан бири бўлган Мария Певчихнинг билдиришича, “ҳамма уруш ҳақида таҳликага тушиб турган бир пайтда ҳукумат вазиятдан фойдаланиб, унинг қамоқ жазосини яна 15 йилга узайтиришни кўзлаган”.

Малумот ўрнида, Алексей Навальний Россия бўйлаб турли ҳил хайрия жамғармаларининг асосчиси саналади. Ҳозирда суд унга нисбатан, ўзи раҳбарлик қилган фондлардаги маблағларни ўзлаштириб юборганлик айбини қўймоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Навальний тарафдорларини Россиядаги террорист ва экстримистлар расмий рўйхатига киритиш талаб қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

251

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made