Уруш шунчалик яқинми? Европа муҳожирларнинг катта оқимига тайёрланмоқда
Олам
−
15 Февраль 2022
9413Россия-Украина ўртасида вазият таранглашиб борар экан Шарқий Европа Украинадан келадиган муҳожирларнинг катта оқимини қабул қилишга тайёргарлик кўрмоқда. Уруш оқибатида Европага қочадиган украин фуқаролари учун Польша ва Руминияда муҳожирлар лагерлари қурилмоқда.
Темир парда ва Советлар таъсири ҳақидаги хотиралар Европа Иттифоқининг шарқий қанотида ҳамон сақланиб қолган. Бу ерда одамлар охирги марта 1990-йилларда собиқ Югославия давлатининг парчаланиши пайтида кузатилган мигрантлар оқимини қайтадан юзага келтириши мумкин бўлган ҳар қандай беқарорликдан қаттиқ ҳавотирда.
Беларусь ва ўзининг Украина билан чегарадош ҳудудлари бўйлаб 100 000 дан ортиқ қўшин тўплаган Россия, ҳеч қандай уруш бўлмаслигини уқтиришга уринаётган бўлса-да, аммо АҚШ уруш яқин кунларда бошланиши ҳақида жар солмоқда.
Шундай бўлса-да уруш муқарралигини таҳмин қилаётган Украинанинг ғарбий ва жанубий чегараларидаги давлатлар муҳожирлар оқими туфайли юзага келиши мумкин бўлган инқирозга тайёрланмоқда.
Қочоқлар лагерлари қурилмоқда, озиқ-овқатлар заҳираланмоқда.
Украинанинг ғарбдаги қўшниси бўлган Польшада 1,5 миллиондан ошиқ украинлар истиқомад қилади. Уларнинг кўпчилиги 2014 йилда Қрим аннекцияси мобайнида Польшага кўчиб ўтган.
Бугун, 14 февраль куни Польша расмийлари мамлакат даҳшатли сценарийга тайёрланаётгани ҳақида маълум қилган. 44 минг аҳоли яшайдиган Цеханув шаҳарчаси мэрига кўра, шаҳар 80 нафар атрофидаги муҳожирларни 2 кун мобайнида меҳмонхоналарга жойлаштиришга тайёр.
12 февраль куни мамлакат шимолидаги Эльблонг шаҳри расмийлари 420 дан ортиқ муҳожирларни қабул қилишга тайёрликлари ҳақида маълум қилишган. Мамлакат марказида жойлашган Торун шаҳри 100 дан ортиқ ва жанубдаги йирик шаҳар Ченстохова расмийлари 1 100 дан зиёд қочқинларни қабул қилишга тайёрлигини билдирган.
Маълум қилинишича, муҳожирларнинг мамлакатга жойлаштирилиши билан боғлиқ барча ҳаражатлар Польша ҳукумати томонидан қопланади.
Украинанинг яна бир қўшниси Руминия Ички ишлар вазирининг билдиришича, мамлакат жуда қисқа, 10, 12, 24 соат вақт ичида қанча кўп миқдорда муҳожирларга бош-пана қуриш мумкинлиги масаласини ҳал қилмоқда.
Украинага қўшни бўлган яна бир Европа давлати Словакия Мудофаа вазирига кўра, мамлакат бўйлаб бир неча минглаб мигрантлар оқими кузатилади. Уларнинг сони ҳатто маълум бир меъёрдан ортиб кетиб, назорат қилиб бўлмайдиган даражагача етиши мумкин.
LiveБарчаси