Уруш Россиядан Марказий Осиёга келаётган пул оқимига қандай таъсир қилади?

Олам

image

Жаҳон банки 2022 йилда дунё мамлакатлари, жумладан, Марказий Осиёда пул ўтказмалари оқимининг ривожланиши бўйича прогнозини эълон қилди. 

Таъкидланишича, асосий манбаси Россия бўлган Марказий Осиё давлатларига пул ўтказмалари кескин қисқариши мумкин. 

“2021 йилда Европа ва Марказий Осиё мамлакатларига пул ўтказмалари оқими 7,8 фоизга ошиб, 74 миллиард долларни ташкил этиб, тарихий энг юқори кўрсаткичга етди”, дея қайд этади Жаҳон банки. 

Бу ўсиш, асосан, Европа Иттифоқидаги иқтисодий фаолликнинг ошиши ва энергия нархларининг тикланиши билан боғлиқ. 

2021 йилда Ўзбекистонда пул ўтказмалари мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 13 фоизини, Тожикистонда ялпи ички маҳсулотнинг 34 фоизини, Қирғизистонда 33 фоизни ташкил этди, бу эса ушбу мамлакатлар иқтисодиётининг меҳнат муҳожирларининг пул ўтказмаларига кучли боғлиқлигидан далолат беради. 2020 йилда Россиядаги ушбу уч давлатдан келган мавсумий меҳнат муҳожирлари сони 7,8 миллион кишини ташкил қилган. 

Россиянинг Украинага бостириб кириши Марказий Осиё мамлакатларига пул ўтказмаларига ўта салбий таъсир кўрсатиши мумкин. 

“2022 йилда 1,6 фоизга қисқариши кутилаётган пул ўтказмалари бўйича бевосита прогнозлар жуда ноаниқ”, дея таъкидлайди Жаҳон банки. 

Россияда иқтисодий фаолликнинг кескин пасайиши меҳнат муҳожирлари оқимини ва уларнинг ўз мамлакатларига маблағ ўтказиш имкониятларини заифлаштиради. Пул ўтказмаларининг қисқариши озиқ-овқат, ўғит ва нефть нархларининг ошиши билан биргаликда Россиядан пул ўтказмаларига боғлиқ бўлган кўплаб мамлакатларда озиқ-овқат билан боғлиқ хавфни оширади ва қашшоқликни кучайтиради. Умуман олганда, Жаҳон банки жорий йилда даромади паст ва ўрта бўлган мамлакатларга пул ўтказмалари оқимининг 4,2 фоизга ошиб, 630 миллиард долларга етишини кутмоқда.

Қайд этилишича, Европа ва Марказий Осиё минтақасида энг кўп пул олувчи бўлган Украинага ўтказмалар ҳажми жорий йилда 20 фоиздан ортиқ ўсади.

 

 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

114

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг