Уруш Россия иқтисодиётини тўрт йил орқага улоқтирди – “Bloomberg”
Олам
−
13 Август 2022
4144Украинада уруш бошлаганидан бери Россиянинг иқтисодиёти тўрт йил орқага сурилиб кетди ва бу тарихдаги энг узоқ давом этган таназзуллардан бирига сабаб бўлди. Бу ҳақда “Bloomberg” нашри ёзмоқда.
2022 йил бошида жадал ривожланаётган Россия иқтисодиёти иккинчи чоракда қисқаришга киришди. “Bloomberg” сўровида қатнашган 12 таҳлилчининг ўртача прогнозига кўра, ялпи ички маҳсулот бир йил ичида биринчи марта қисқариб, 4,7 фоизга камайган.
“Иқтисодиёт иккинчи чоракда 2018 йил даражасига қайтди. Биз тўртинчи чоракда қисқаришнинг секинлашишини кутмоқдамиз, чунки юмшоқроқ пул-кредит сиёсати талабни қўллаб-қувватлайди. Бироқ, 2023 йилда иқтисодиёт яна 2 фоизни йўқотади, чунки Европанинг энергия ташувчиларга тақиқи экспортни бўғади”, дейди россиялик иқтисодчи Александр Исаков.
Уруш туфайли халқаро санкцияларнинг кучайиши савдони тўхтатган, шунингдек автомобиль саноати каби соҳаларни фалаж қилган, истеъмол харажатлари эса камайиб кетган.
Иқтисодиётдаги пасайиш кескин бўлмаса-да, Марказий банк келгуси чоракларда пасайиш янада кучайишини тахмин қилмоқда ва келгуси йилнинг иккинчи ярмигача тикланиши кутилмаяпти.
“Инқироз жуда силлиқ траектория бўйлаб ривожланмоқда. Энг яхши шароитда иқтисодиётнинг минимумга тушиши 2023 йил ўрталарига тўғри келади”, дейди “ЦентроКредит” банкининг Россия бўйича етакчи иқтисодчиси Евгений Суворов.
Россия банки капитал назоратини ўрнатиш ва фоиз ставкаларини кескин ошириш орқали бозордаги нотинчликни ва рубль курсини ушлаб туриш чораларини кўрмоқда.
Қайд этилишича, сўнгги ойларда фискал рағбатлантириш ва монетар юмшатишнинг такрорий босқичлари ҳам халқаро санкциялар таъсирини юмшатиб, кучга кирди. Нефть қазиб олиш тикланмоқда ва уй хўжаликлари харажатлари барқарорлашув белгиларини кўрсатмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь