Уруш ичидаги Украина очликдан қийналаётган Африка давлатларига ёрдам беради
Олам
−
03 Декабрь 2022
4738Украинанинг иккита кемасига Эфиопия ва Сомалига жўнатиш учун мамлакат портларида дон юкланган. Яна бир кема эса аллақачон Африкага жўнаб кетган. Бу ҳақда Украина Президенти Валдимир Зеленский ўзининг одатий тунги мурожаатида айтиб ўтган.
“2 декабрь куни учинчи кемамиз ҳам Одесса портида эди. Бу бизнинг “Grain from Ukraine” Украина донаси ташаббусимиз доирасига кирди. Сомалига 25 минг тонна буғдой гуманитар ёрдам сифатида жўнатилади”, деган Зеленский.
Унинг қўшимча қилишича, иккита кема дон юклаш тугаб, бортида 30 минг тонна буғдой билан Эфиопияга йўл олади. Ушбу дастур доирасида ишлайдиган биринчи кема ҳам Эфиопияга жўнатилади.
Жорий йилнинг ноябрь ойи ўрталарида Владимир Зеленский G20 (катта йигирматалик) саммити иштирокчиларига видео ҳавола орқали мурожаат қилиб, “Grain from Ukraine” дастурини таклиф қилди. Ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаган давлатлар Украина ишлаб чиқарувчиларидан тўғридан-тўғри қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олишлари, сўнгра уни очлик ёқасида турган мамлакатларга ўтказишлари назарда тутилган.
LiveБарчаси