Уруш гирдобидаги Украина Жаҳон чемпионати мезбонларидан бири бўлиши мумкин
Спорт
−
04 Октябрь 2022
3867Украина, Испания ва Португалия 2030 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатини ўтказиш учун қўшма ариза топширмоқчи. Бу ҳақда “Тhe Times” нашри ёзмоқда.
Бундай ташаббус Украина Президенти Влaдимир Зеленский ҳамда Испания ва Португалия ҳукуматлари томонидан таклиф қилинмоқда. Украина гуруҳлардан бирининг ўйинларини ўзида қабул қилиши мумкин.
4 октябрь куни UEFА штаб-квартирасида бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида Испания ва Португалия футбол раҳбарлари янги ҳамкорликни расман эълон қилишлари кутилмоқда. Таклифда футбол умид ва тинчликни тиклаши мумкин деган ғоя илгари сурилади.
Қайд этилишича, ижобий қарор қабул қилиниши учун хавфсизлик кафолатлари зарур. Шу билан бирга, Украинадаги уруш 2030 йилга бориб тугаши ва мамлакат қайта тикланиши кутилмоқда.
Маълумот учун, жорий йилги Жаҳон чемпионати 20 ноябрдан 18 декабргача Қатарда бўлиб ўтади. 2026 йилиги мундиалага АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилиши режалаштирилган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15