Уруш бошланганидан бери дунё миллиардерлари қанча йўқотгани маълум бўлди
World
−
30 December 2022 5788 1 minute
Украинада уруш бошланганидан бери россиялик миллиардерлар 93 миллиард доллар йўқотгани аниқланди. Бу ҳақда “Bloomberg” агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, бу маблағнинг ярми – 46,6 миллиард долларни миллиардерлар 24 февралда йўқотган, қолган 47 миллиард долларни эса кейинги ойларда йўқотган.
Шу билан бир қаторда хорижлик миллиардерларнинг активлари ҳам камайган. Дунёнинг 500 нафар энг бой одами бир йилда деярли 1,4 триллион доллар йўқотган.
Уларнинг 392 миллиард доллари – Tesla раҳбари Илон Маск, Amazon асосчиси Жефф Безос, Binance асосчиси Чангпенг Чжао ва Meta асосчиси Марк Цукербергга тўғри келади.
Агентлик маълумотларига кўра, пул йўқотилишига инфляциянинг ўсиши ва марказий банклар сиёсатининг кескинлашуви, шунингдек, Украинадаги уруш ва ундан кейин киритилган санкциялар таъсир кўрсатган.
Маскга келадиган бўлсак, бунга унинг Twitter'ни сотиб олиш ва бошқариш билан боғлиқ ҳаракатлари ҳам таъсир кўрсатди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August