Уруш бошланганидан бери Россияда қанча одам кўнгилли отрядларга қўшилгани айтилди

Олам 6255
image

Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан бери 15 мингдан ортиқ киши Россия Федерациясининг кўнгилли отрядларига рўйхатдан ўтди. Бу ҳақда Россия Қуролли кучлари Бош штабининг ташкилий-мобилизация бош бошқармаси 2-бўлими бошлиғи Александр Туляганов маълум қилди.

Қайд этилишича, йиғилишда Федерация кенгашига Қуролли кучларга ёрдам берадиган кўнгилли тузилмалар ва кўнгиллиларнинг мақоми тўғрисидаги қонун тақдим этилган.

“Ҳозирги кунда кўнгиллилар бўлинмалари орқали 15 мингдан ортиқ киши рўйхатдан ўтган”, дейди Туляганов.

Унинг сўзларига кўра, ушбу маълумот ҳам сафарбарлик бўйича кўнгилли бўлиб кетаётганлар, ҳам "махсус операция" бошида мудофаа Комиссиясига мурожаат қилиб, кўнгилли сифатида кетганлар бўйича аниқланган.

Маълум бўлишича, ушбу қонун лойиҳаси хусусий ҳарбий компанияларга тааллуқли эмас.

Қонун кўнгиллилар бўлинмаларини моддий-техник таъминлаш, кўнгиллиларнинг ўзлари ва уларнинг оила аъзолари учун кафолатлар масалаларини тартибга солади. Бундан ташқари, кўнгилли қўшинлар Президент қарори билан Мудофаа вазирлиги томонидан ташкил этилади.

Бундай отрядларнинг сони, уларнинг фаолият кўрсатиш соҳалари ва фаолиятини тугатиш тартиби ҳарбий бўлим томонидан белгиланади.

Ушбу қонун лойиҳасини Россия Бюджет ва молия бозори қўмитаси қўллаб-қувватлаган.

Фарангиз Салимова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 93
Рейтинг: 2.9
t
×