Ўрта Чирчиқ ҳокими бўшатилди. “Зам”и унинг ўрнини эгаллади
Жамият
−
09 Апрель 2022
8948Ўрта Чирчиқ ҳокими Олимжон Нурматов соғлиги ёмонлашгани сабаб вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 9 апрель куни Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган. Ташкилий масала кўрилган сессияда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев ҳам иштирок этган.
Сессияда Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими лавозимида фаолият олиб борган Олимжон Раҳимжанович Нурматов соғлиги ёмонлашгани туфайли вазифасидан озод этилган.Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган Ихтиёр Рустамович Қосимов туман ҳокими ловозимига тасдиқланган.
Маълумот учун, Ихтиёр Қосимов 1986 йилда Янгийўл туманида туғилган. Тошкент давлат Иқтисодиёт Университети ҳамда Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь