Урсула фон дер Ляйен яна Украинага олам-олам ваъдалар берди
Олам
−
01 Июль 2022
7718Украина Европа интеграцияси учун узоқ йўл кутмоқда, аммо Брюссель бу масалада зарур ёрдамни кўрсатишда давом этади. Бу ҳақда Еврокомиссия Президенти Урсула фон дер Ляйен Олий Радада (Украина парламенти – таҳр.) видеоконференция орқали чиқишида маълум қилди.
Ляйеннинг таъкидлашича, Россия украиналикларни ўлдиришда, шаҳарларни бомбалашда ва дон ўғирлашда давом этмоқда.
“Қанчалик узоқ бўлмасин, биз Украинани қўллаб-қувватлашда давом этамиз. Евроиттифоқ сиз ғалаба қозонмагунингизча тинчланмайди”, деб ишонтирди Европа Комиссияси раҳбари.
У Украинанинг демократик институтлари уруш пайтида ҳам ўз фаолиятини давом эттирганини олқишлади.
Еврокомиссия раҳбари Украинанинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун аризаси Россия босқинидан бир неча кун ўтиб келганини, Киев рекорд вақт ичида керакли маълумотларни зудлик билан тақдим этганини эслатди.
"Бугун ушбу тарихий бурилиш нуқтасини, қатъият ғалабасини нишонлаш кунидир", дейди фон дер Ляйен.
Унинг сўзларига кўра, Украинанинг тикланиши ва Европа Иттифоқига қўшилиш жараёни билан параллел равишда давом этади.
“Бугун мен битта хабар билан келдим. Сизда узоқ йўл бор, лекин ЕИ урушнинг қора кунларидан тортиб, Украина Иттифоққа аъзо бўлгунга қадар ҳар қадамда сиз билан бирга бўлади. Мен Украинанинг Европадаги келажагига ишонаман. Бунинг ягона сабаби украиналикларнинг қатъиятидир”, дея таъкидлади Еврокомиссия раҳбари.
Европа Кенгаши 23-24 июнь кунлари бўлиб ўтган етакчилар саммитида Украинага Европа Иттифоқига номзод давлат мақомини берди.
Бугун, 1 июль куни Президент Владимир Зеленский, Бош вазир Денис Шмигаль ва Олий Рада спикери Руслан Стефанчук Европа Иттифоқига тўлақонли аъзоликка эришиш бўйича Қўшма баёнотни имзоладилар.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь