Ургутда фармацевтика корхонаси барпо этилади 

Жамият

image

Айни пайтда Самарқанд вилояти ҳокими раҳбарлигидаги делегация аъзолари Жанубий Кореяда бўлиб турибди. Бу ҳақда Самарқанд вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Самарқандга тўғридан-тўғри инвестиция жалб қилиш борасидаги ишларни янада жадаллаштириш мақсадида вилоят ишбилармонлари ва мутасадди раҳбарларидан иборат делегация Жанубий Корея Республикасининг Чунбук ва Инчхон эркин иқтисодий зоналари ҳамда ушбу иқтисодий зоналардаги ишлаб чиқариш жараёни билан танишишган. 

Гоянг шаҳрида Инчхон провинцияси ҳокими томонидан ташкил этилган расмий қабул жараёнида икки томон учун ҳам манфаатли бўлган ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалалари муҳокама этилган. 

Музокаралар давомида бир қатор меморандум ва шартномалар имзолашга эришилди. Хусусан, Ургут эркин иқтисодий зонаси ҳудудида “Кымчонг” компанияси билан ҳамкорликда фармацевтика йўналишида қўшма корхона ташкил этиш бўйича ҳамкорлик битими имзоланган. 

Маълумот учун, ушбу делегация Жанубий Корея Республикасига ташрифини 31 май куни Инчхон провинциясининг Сонгдо тумани тадбиркорлари билан ҳамда “Корея-Ўзбекистон бизнес маркази”даги учрашувлар билан якунлайди.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

9

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг