Ургутда 2,2 млрд сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган МЧЖ раҳбари ушланди
3-саҳифа
−
27 Январь
7867Самарқанд вилояти Ургут туманида кредит маблағларини ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.
Ургут туманида ўтказилган терговга қадар текширувда “З.Б.” МЧЖ раҳбари Р.Э. аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида банкдан ажратилган 2,2 млрд сўм имтиёзли кредит эвазига картошка маҳсулотини импорт қилмасдан ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган. Шунингдек, у 497,9 млн сўм солиқларни тўлашдан бўйин товлагани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 184-моддаси (солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь