“Ўргимчак одам: Уйга йўл йўқ” 2021 йилнинг энг сердаромад фильмига айланди
Маданият-санъат 27 Декабрь 2021 18:28
6542
"Ўргимчак одам" франшизасининг сўнгги қисми пандемия даврида глобал ҳисобда 1 миллиард доллардан кўпроқ даромад келтирган биринчи фильм бўлди.
У бу кўрсаткичи билан Хитойда суратга олинган "Чангжин кўли жанги" деб номланувчи кинокартинани ортда қолдирди. Ушбу картина дунё бўйлаб 905 миллион доллардан кўпроқ даромад олган.
Кеча, 26 декабрда, Мarvel кино cаноатининг сўнгги фильми бўлмиш “Ўргимчак одам: Уйга йўл йўқ”нинг бутун дунё бўйлаб олган фойдаси 1,05 миллиард долларни ташкил этди. Бу кино Sony ва Disney компаниялари ҳамкорлигида ишлаб чиқарилган бўлиб, премьерасидан икки ҳафта ўтмай жуда яхши натижани қайд этди.
Икки йил олдин бошланган пандемия давридан бери Голливуднинг бошқа ҳеч бир маҳсулоти кассада бу кўрсаткичга яқинлашмаган.
“Ўргимчак одам: Уйга йўл йўқ”да Том Ҳолланд Питер Паркернинг учинчи образини гавдалантирган, унда Зендеям ва Бенедикт Камбербетч сеҳргар доктор Стренж ролини ижро этган.