Урганчда 8 киши Cobalt ҳайдовчисини пичоқлаб кетгани айтилмоқда

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида 8 нафар шахс Cobalt ҳайдовчисини пичоқлаб кетгани ва жабрланувчи воқеа жойида вафот этганлиги ҳақида видеоёзув тарқалди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов изоҳ берди. 

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан жорий йилнинг 2 июнь куни жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда Хоразм вилояти прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Жиноят иши доирасида 1 нафар шахсга Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан айб эълон қилиниб, “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Қолган 7 нафар шахсга Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан айб эълон қилиниб, 1 нафарига “қамоққа олиш” ва 6 нафарига “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чоралари қўлланилган.

Хабарга кўра, ҳозирда тергов давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Хоразм Урганч жабрланувчи

Баҳолаганлар

882

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг