Урганч ва Фарғонадан Туркияга мунтазам парвозлар йўлга қўйилади

Жамият 2113
image

“Uzbekistan Airways” авиакомпанияси “Урганч-Истанбул-Урганч” ҳамда “Фарғона-Истанбул-Фарғона” йўналишларида янги мунтазам қатновларни йўлга қўйди.

“Урганч-Истанбул-Урганч” йўналишидаги парвозлар жорий йилнинг 28 мартидан бошлаб якшанба кунлари қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади:

Урганч-Истанбул учиш - 09:30, қўниш - 11:50
Истанбул-Урганч учиш - 13:20, қўниш - 19:05.

Авиакомпаниянинг «Фарғона-Истанбул-Фарғона» йўналишидаги авиапарвозлар эса жорий йилнинг 3 апрелдан қуйидаги жадвалга мувофиқ, ҳафтада икки марта – чоршанба ва шанба кунлари йўлга қўйилади:

Фарғона-Истанбул учиш - 08:50, қўниш - 12:30
Истанбул-Фарғона учиш - 14:00, қўниш - 20:50.

Авиачипталарни компания веб-сайтида ёки Uzbekistan Airways Sales орқали сотиб олиш мумкин.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 73
Рейтинг: 3.1
t
×