Урганч халқаро аэропорти қор билан қопланди (фото)

Жамият

image
0:00
0:00
download

Хоразм воҳасида эсган кучли ва изғирин шамол бугун, 13 март тонгги соат 03:45 лар атрофи бўралаган қорни ҳам етаклаб келди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airpots” хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Урганч халқаро аэропортида бу ҳолат парвозлар хавфсизлигини кучайтиришни тақазо этмоқда.  Махсус техникалар ёрдамида тинимсиз тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

Тошкентдан воҳага парвоз қилган “HY 051” русумли ҳаво кемаси маҳаллий вақт билан соат 08:56 да авиация хавфсизлигининг барча чораларини қўллаган ҳолда аэродромга муваффақиятли қўндирилган. 129 нафар йўловчи пандемия талаблари асосида эҳтиёткорлик билан кутиб олинган ва манзилларига кузатилган.

Парвозлар жадвалига кўра, самолёт соат 10:55 да Фарғона халқаро аэропортига жўнаб кетади. Айни дақиқаларда 117 нафар йўловчи рўйхатдан ўтган.

Хоразмда ҳозир ҳаво ҳолати -9 даражани кўрсатмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

513

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг