“Урдию сурди”. Қаршида пиёдани уриб, қочиб кетган ҳайдовчи қўлга олинди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 16 январь куни Қарши шаҳрида Nexia-3 шу ҳудудда яшовчи пиёдани уриб, воқеа жойидан қочиб кетган. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ хабар берди.

Хабарга кўра, тахминан кечки соат ўнларда Қарши шаҳар “Насаф” МФЙда яшовчи фуқарони пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган пайтда номаълум автомашина уриб юборган. Йўл-транспорт ҳодисасини содир этган автомобиль ҳайдовчиси воқеа жойидан қочиб кетган. Жабрланувчи эса тан жароҳати олиб шифохонага тушган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини Касби туманида яшовчи фуқаро Н.М. содир қилганлиги аниқланган.

Ҳозирда ушбу ЙТҲ юзасидан тегишли экспертизалар тайинланган бўлиб, терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made