University of business and science университетига киринг
Бизнес
−
28 Октябрь 2022
18102University of business and science олий таълим муассасаси педагогика, бухгалтерия ва молия соҳаларида юқори малакали мутахассисларни етиштиришга ихтисослашган. Таълим жараёнида талабаларга керакли билим, тажриба ва амалий кўникмалар беришдан ташқари, аҳлоқий маданиятни ўргатиш ва хозирги кунда ўзгариб бораётган бозор талабига мос рақобатбардош кадрлар чиқаришга алоҳида эътибор берилади.
UBS фаолияти учта муҳим тамойилга асосланган. Булар:
- юқори савияли таълим;
- юқори малакали мутаҳассислар;
- жамиятга таъсир кўрсатиш.
UBS иқтидорли, креатив фикрлайдиган мутахассисларни етиштириб билан бир қаторда, қулай, ҳамёнбоп ва сифатли таълим берувчи университетлардан бири бўлишни ўз олдига мақсад қилган.
Йўналишлар:
• Молия ва бухгалтерия;
• Aхборот тизимлари ва технологиялари;
• Бошланғич таълим;
• Иқтисодиёт;
• Мактабгача таълим;
• Педагогика ва психология;
• Филология.
Талабаларнинг қизиқишларини эътиборга олган ҳолда, улар танлаган соҳанинг етакчи мутахассиси қилиб тайёрлашда юқори малакага эга тажрибали ўқитувчиларнинг инновацион методикалари, назарий ва амалий билимлари қўл келади.
UBS ўқув дастурлари давлатнинг иқтисодий ривожланиш стратегияси ва меҳнат бозоридаги талабларидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади. Таълим жараёнлари халқаро стандартлар асосида давлатмиздаги таълим сиёсати билан уйғунликда ташкил этилади. Замонавий технологиялар таълимнинг янада сифатли ва самарали бўлишини таъминлайди.
Айни пайтда университетга 2022/2023 ўқув йили учун абитуриентлар қабули бошланган. 2-курсдан ўқишни бошқа олий таълим муассасасига кўчириш имконияти мавжуд.
Университетда кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклларида таҳсил олиш мумкин.
Маълумот учун: +99871 200 05 54 | +99871 200 05 16 | +99871 200 05 17 | +99871 200 05 18
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси