Уни биринчи марта кўрганимда вақт тўхтагандек туюлди – Жоржина Родригес

Спорт

image

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдунинг рафиқаси, машҳур модель Жоржина Родригес “Олтин тўп”нинг беш карра соҳиби билан илк учрашувидаги таассуротларини эслади. 

“Уни биринчи марта кўрганимда вақт тўхтагандек туюлди. Мен ҳеч қачон бундай чиройли ва эҳтиёткор одамни кўрмаганман. Роналду мен кўрган энг чиройли одам. Эҳтимол, бизнинг муносабатларимиз кўплаб орзуларим рўёбга чиқишига имкон берган бўлса керак, лекин фаррош, сотувчи ёки модель бўлишимдан қатъи назар, мен ҳар доим мақсадларимга бир хил иштиёқ билан ёндашганман”, дейди Родригес.

Маълумот учун, Жоржина Родригес 1994 йилда Аргентинада туғилган. Ўз вақтида машҳур модель фаррош, раққос ва сотувчи бўлиб ишлаган. 

Роналду ва Родригес илк бор 2016 йилда Жоржина сотувчи бўлиб ишлаган жой, Gucci дўконида кўришишган. Шундан буён жуфтлик яқин муносабатда бўлиб келмоқда. Ҳозирда Роналду ва Жоржина биргаликда беш нафар фарзандни тарбиялаяпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Ronaldu Jorjina

Баҳолаганлар

2858

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг