Унаи Эмери еврокубоклар қироли – Юрген Клопп
Спорт
−
14 Апрель 2022
4313“Ливерпуль” “Бенфика” қарши учрашувда асосий ҳимоячиларидан фойдалана олмади ва учрашув “қизиллар”нинг назорати остида ўтмади. Бу ҳақда “Ливерпуль” устози Юрген Клопп “BТ Sport” телеканалига берган интервьюсида маълум қилган.
Юрген Клопп жамоаси Чемпионлар лигасининг ярим финалига чиққан бўлса-да хурсанд эмаслигини қайд этган.
“Чизиқларни жуда кўп ўзгартиришга мажбур бўляпмиз. Ҳимоя ҳеч қачон бундай таркибда ўйнамаган ва бу “Бенфика”га қарши халaқит қилиши мумкин эди. Мен диққатимни жамлашим керак.“Бенфика”га қарши ўйин биз хоҳлагандек бўлмади. Аммо кеча мавсумнинг энг яхши ўйинини ўтказганимизда ҳам, финалга чиқиш эҳтимоли бундан кўпроқ бўлмасди”, деган германиялик мураббий.
“Ливерпуль” устозининг қўшимча қилишича, унинг ярим финалдаги рақиби Унаи Эмери еврокубоклар қироли. Буни “Ювентус” ва “Бавария”га қарши учрашувлар ҳам кўрсатиб турибди.
“Асосийси, биз ярим финалга чиқдик, хурсандман. Агар, ҳозир “Вильярреал”нинг ўйинини таҳлил қилсам, жуда ғалати бўларди. Уларнинг натижасини кўрдим. Мен мавзуни чуқур ўрганмадим. Аммо улар “Ювентус” ва “Бавария”ни мағлуб этганидан кейин, ЕЧЛнинг ярим финалига чиқишга лойиқ. Унаи Эмери еврокубоклар қироли, унинг қилаётган иши ҳайратланарли. Лекин менга тайёргарлик кўришим учун вақт беринг, барчаси жойида бўлади”, деган Клопп.
Маълумот ўрнида, “Ливерпуль” ЕЧЛнинг чорак финалида “Бенфика”ни умумий 6-4 ҳисобида мағлуб этган ҳолда ярим финалга йўл олди. “Қизиллар” ярим финалда “Вильярреал” билан баҳс олиб боради
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси