Умранинг янги мавсуми бошланди
Жамият
−
11 Сентябрь
3207Кеча, 10 сентябрь куни “Умра – 2024” мавсумининг навбатдаги босқич илк гуруҳ зиёратчилари Саудия Арабистонига жўнаб кетди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита хабар берди.
Мазкур рейсда Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Фарғона, Бухоро вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 240 нафар зиёратчилар Жидда шаҳрига йўл олган.
Маълумот учун, зиёратчилар Мадина шаҳрида 3 кун, Макка шаҳрида эса 7 кун бўлади. Мавсум давомида тажрибали ишчи гуруҳ ва имом-хатиблардан иборат элликбошилар ҳамда малакали шифокорлар уларга ҳамроҳ бўлади. Улар Мадина шаҳрида Grand Shahba, Макка шаҳрида эса Marmara Group Hotel меҳмонхоналарида истиқомат қилади. Меҳмонхоналар 3-4 ўринли бўлиб, 3 маҳал таомлар, ширинлик ва сархил мевалар тортиқ қилинади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Умра – 2024”нинг навбатдаги мавсуми қачон бошланиши ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси