Умрага юборишни айтиб 2400 долларни “ухлатганлар” ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, фуқародан 2400 доллар олган шахслар ушланди. Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум бўлишича, департаментнинг Миробод тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “А.А.” маъсулияти чекланган жамиятининг норасмий ишчиси А.А. ва бошқалар фуқаро Г.Б. ва унинг ота-онасини жами 3150 АҚШ доллари эвазига Саудия Арабистонига бориши учун виза ҳужжатларини тайёрлаб беришини айтган ва Умра зиёратига юборишларини ваъда қилиб, олдиндан бўнак сифатида 2400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-28-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри ва Қашқадарё вилоятида Умра зиёратига деб одамларни чув туширган шахслар ушлангани ҳақида хабар берилганди.

Жавоҳир Алиқулов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Тошкент жиноят виза Умра

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг