Умра зиёратига боришни хоҳловчилар энди 14 кун кутишмайди
Жамият
−
26 октябр 2021 9296 1 дақиқа
Эндиликда Умра зиёратига боришни хоҳловчи мусулмонлар аввалгидек рўйхатга ёзилиш учун 14 кун кутишлари шарт эмас. Бу ҳақда Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлигининг расмий сайтида маълум қилинган.
Вазирликнинг режалаштириш ва стратегия бўлими бошлиғи Амир Мадданинг айтишича, коронавирус туфайли жорий этилган профилактик тадбирларнинг юмшатилиши натижасида умра зиёритига келувчилар учун кенг имкониятлар эшиги очилмоқда.
Аввалроқ, Саудия Арабистони ҳукумати мусулмон оламининг энг муқаддас зиёратгоҳи ҳисобланган Маккадаги Ал-Ҳарам ва Мадинадаги Ан-Набавий масжидларида пандемия бошланганидан бери илк бор ижтимоий масофа сақлаш талабини бекор қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилда Саудия ҳукумати хорижликларга Ҳаж зиёратини амалга оширишга рухсат бермади. Зиёратни мамлакат ичида 60 минг киши амалга оширди.
Маълумот учун, Саудия Арабистонида пандемия бошидан бери 548 минг кишида коронавирус аниқланган. 8,7 мингдан ортиқ бемор вафот этган.
Live
БарчасиҚўйлиқда ҳам ёнғин содир бўлди
06 август
Ян Диоманде расман “Реал Мадрид”га ўтди
06 август