Умра–2023 мавсумининг навбатдаги босқичи бошланди

Жамият

image

Умра–2023 мавсумининг навбатдаги босқичи бугун, 14 сентябрь куни бошланди. Бу ҳақда Мусулмонлар идораси хабар берди.            

Унга кўра, 14 сентябрь куни Умра-2023 мавсумининг навбатдаги босқич илк гуруҳ зиёратчилари Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетди. 

Қайд этилишича, Ўзбекистон–Саудия авиақатнови ҳар уч кунда бир марта амалга оширилади. 

Зиёратчилар Мадина шаҳрида 3 кун, Макка шаҳрида эса 7 кун бўлади. Мавсум давомида тажрибали имом-хатиблардан иборат гуруҳ раҳбарлари (элликбоши) ҳамда малакали шифокорлар юртдошларга хизмат кўрсатади. Зиёратчилар Мадинада “Сарая Ҳармоний”, Макка шаҳрида эса “Олян Мааси” сингари замонавий меҳмонхоналарга жойлаштирилади. Уларга 3 маҳал иссиқ овқат, ширинлик ва сархил мевалар тортиқ қилинади. 

Шунингдек, зиёратчилар 10 кун мобайнида Умра ва Ҳаж ибодатини адо этиш билан бир қаторда  Макка ва Мадина шаҳарларидаги муқаддас қадамжоларни кўриш имкониятига ҳам эга бўлишади.  

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 августдаги 345-сонли “Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда зиёратчиларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилингани, мазкур қарор натижаси ўлароқ эндиликда мамлакатимизда хусусий сектор томонидан умра тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш имконияти яратилаётгани ва ушбу фаолият билан шуғулланаётган тадбиркорларга қўйиладиган шартлар нималардан иборат эканлиги айтилган эди.  

Қарорга кўра, 2023 йил 1 октябрдан умра хизматларини кўрсатувчи туроператорлар фаолиятини рейтинг асосида баҳолаш тизими жорий этиб борилади.  Баҳолаш тизими Туризм қўмитасининг махсус сайтида эълон қилиб борилади. Қарорда белгиланган қўшимча лицензия талаб ва шартлари 2023 йил 1 ноябрдан қўлланади.

Имомова Машҳура


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Умра–2023

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар