Ўмарилган пуллар ҳисобидан уй ва Malibu сотиб олган мансабдор ушланди

3-саҳифа

image

Наманган вилоятида банк кассасидан 1,5 млрд сўмни ўмариб, уй ва машина сотиб олган офис бошлиғи ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди. 

Маълум бўлишича, департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширув жараёнида ҳудудий тижорат банкининг Янгиқўрғон банк хизматлари офиси бошлиғи Д.Ш. касса ходимлари М.А. ва О.Т.га филиал кассасидаги 1,5  млрд сўмни гўёки Бувайда банк хизматлари марказига мадад пули сифатида юборишини айтиб, ушбу пулларни ҳеч қандай ҳужжатсиз олиб кетган. 

Бундан ташқари, ушбу ноқонуний ўзлаштирилган пуллар ҳисобидан Чуст тумани, “Гулистон” МФЙ ҳудудида қурилган кўп қаватли уйдан 3 хонали квартирани ҳамда Malibu русумли автотранспорт воситасини харид қилгани аниқланган.

“Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда”, дейилади хабарда.

Садоқат Ҳамраева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Наманган Ўмарилган пуллар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made