Умар Кремлёв ўзбекистонлик мураббийнинг кредитини тўлаб берди (видео)

Спорт

image

Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) президенти Умар Кремлёв Қашқадарёда болаларга бокс сир-асрорларини ўргатаётган мураббийнинг кредит тўловларини қоплаб берди. Бу ҳақда Кремлёв ўз Instagram саҳифасида маълум қилди.

Маълум бўлишича, мураббий Хуршид Олтинбоев ўзи яшаётган ҳудудда бокс мактаби очиш учун банкдан кредит олган, бироқ барибир болаларга керакли шароитларни яратиб беришда қийинчиликларга дуч келган.

“Биз берган ваъдамиз устидан чиқдик ва кредит олган мураббийга Ўзбекистонда бокс клубини очишда ёрдам бердик. У фойдали ташаббус кўрсатди, лекин етарли шароит йўқ эди. Шу боис спортчи ва мураббийлардан ҳамиша муаммоларига жим турмасликларини сўрайман. Ахир, биз ҳаммамиз бир катта бокс оиламиз!”, дейди Кремлёв ўз саҳифасида.

Қайд этиш жоиз, IBA президенти Ўзбекистондаги бошқа бир қанча ташаббус ва хайрли ишлари билан ҳам танилган. Кремлёв ўтган йили июль ойида ўзбекистонлик бокс афсонаси Руфат Рисқиевга Malibu-2 автомобилини совға қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё бокс Умар Кремлёв

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг