Улуғбек Рашитов Ислом бирдамлиги ўйинларида ярим финалга чиқди

Спорт 1525
image

Туркиянинг Конья шаҳрида бўлиб ўтаётган V Ислом бирдамлиги ўйинларида Ўзбекистонлик таэквондочи Улуғбек Рашитов -68 кг вазн тоифасида ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. 

Рашитов муросасиз кечган чорак финал жангида эронлик рақибини мағлуб этди.

Улуғбек Рашитов нимчорак финалда ливанлик таэквондочи Фараж Яменни мағлуб этиб, чорак финалга чиққанди.

Аввалроқ, Улуғбек Рашитов ва Зайнаб Дайибекова Ислом бирдамлиги ўйинларида Ўзбекистон байроқдорлари бўлиши ҳақида хабар бергандик.

Иброҳим Давронов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 12
Рейтинг: 3
t
×