Ўлим қаерда қанча?
Олам
−
12 Апрель 2020
25621Янги турдаги коронавирус COVID-19 инфекцияси оқибатида вафот этганлар дунё миқёсида 108 мингдан ошиб кетди. Бугунгача ўлим ҳолатлари бўйича биринчиликда Италия бораётган эди. Касалланишда ярим миллиондан ортиқ ҳолат қайд этилган АҚШ ўлим миқдори бўйича ҳам Италиядан ўтиб кетди.
Айни вақтда АҚШда ушбу касалликдан вафот этганлар 20 608 нафарни ташкил этмоқда. Ушбу миқдорнинг деярли 35 фоизи Нью-Йоркка тўғри келмоқда.
Иккинчи ўринни эса Италия забт этмоқда. Мамлакатда 152 271 нафар беморнинг 19 468 нафари вафот этган.
Кейинги ўринда эса Испанияни кўриш мумкин. Ушбу давлатда 163 027 киши коронавирус билан касалланган бўлса, уларнинг 16 606 нафари вафот этган.
Францияда касалланганларнинг деярли 10 фоизи вафот этган. Бугунга келиб 130 730 киши коронавирусга чалинган бўлса, 13 832 киши вафот этган.
Ўлим ҳолати бўйича бешинчи ўринни Буюк Британия эгаллаб турибди. Мамлакатда 79 885 киши коронавирусга чалинган. Улардан 9 875 нафари эса вафот этган.
Кейинги ўринларда эса Эрон (4 357), Бельгия (3 346), Хитой (3 219), Германия (2 871), Нидерландия (2 643) бормоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь