Уларнинг ўзи урушмаётган жангда катнашмаслик керак — Байден афғонларни айблади

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден Афғонистон ҳукуматини ўз халқи манфаати учун бирлаша олмаслик, шунингдек, жанг қилишга яроқсизликда айблади. Бу ҳақда у Оқ уйдаги баёнотида айтиб ўтди.

“Афғонистоннинг сиёсий раҳбарлари ўз халқи манфаати учун бирлаша олмади, мамлакат келажаги учун музокаралар олиб боролмади... Жаноб (Президент Ашраф) Ғани афғон қўшинлари жанг қилишига ишонтирди, аммо у адашди”, деди Байден ўз нутқида. 

Шу билан бирга Байден Қўшма Штатлар афғонларни қўллаб-қувватлаб, мамлакатда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда давом этишига ишонтирган. Шунингдек, у АҚШ Афғонистонда ҳарбийларсиз ҳам террорчиларга қарши курашиш мумкинлигини айтган.

АҚШ Президенти миллатга мурожаат қилиб, ҳарбий контингентни Афғонистондан олиб чиқиш қарорини “ахир афғонларнинг ўзлари ўз мамлакатлари учун урушмаяпти-ку, нега биз урушайлик?”, дея изоҳлаган. 

Маълумот ўрнида, Афғонистон Ислом Республикаси энди йўқ. Жорий йилнинг 15 август куни ҳокимият “Толибон” ҳаракати назоратига ўтди. Улар эса бир вақтлар мавжуд бўлган Афғонистон Ислом Амирлигини қайта тузмоқчи. Президент Ашраф Ғани истеъфо берганини ҳамда мамлакатни тарк этганини маълум қилди.

Унинг ҳозир қаерда экани маълум эмас. Бу борада турли томондан ҳар хил хабарлар келмоқда. Шу вақтга қадар собиқ Президент Ғанининг Тожикистон, Омон ва Ўзбекистонда бўлиб тургани ҳақида ахборот пайдо бўлди. Бироқ, якунда уларнинг ҳеч бири ўз тасдиғини топмади. Катта эҳтимол билан у АҚШдан бошпана олмоқчи.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон АҚШ

Баҳолаганлар

260

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг