“Уларни қаттиқ ва муқаррар жазо кутмоқда”. Москва Кремлга қилинган ҳужумга жавоб қайтаришга ваъда берди
Олам
−
04 Май 2023
13482Россия Ташқи ишлар вазирлиги 3 майга ўтар кечаси Кремлга қарши дрон ёрдамида амалга оширилган ҳужумни кескин қоралайди. Бу ҳақда мамлакат ТИВ баёнотида келтирилган.
“Уларнинг ортида узоқ ва онгли равишда террорчилик усулларини қўллаб-қувватлаган ва фуқаролик инфратузилмаси ва тинч аҳолига қарши қўллаган Киев режими турганига шубҳа йўқ. 2022 йил 8 октябрда Қрим кўпригини бузиш, Брянск, Белгород ва Ростов вилоятларидаги ноҳарбий нишонларга ҳужумлар, кўплаб саботажлар бунга мисол. Энди Москва. Украина Қуролли кучларининг террорчилик ва қўпорувчилик фаолияти мисли кўрилмаган суръатда жадал ривожланмоқда”, дейилади баёнотда.
Шунингдек, баёнотда қайд этилишича, Украинанинг бу ҳаракатини ўзига хослиги Ғалаба куни ва Улуғ Ватан фахрийлари иштирок этадиган 9 май парад арафасида Россия Президентига суиқасд уюштирилганидир.
Баёнотда бундай жиноятлар жавобсиз қолмаслиги таъкидланган.
“Биз барча жиноятчилар топилишига ишончимиз комил. Уларни қаттиқ ва муқаррар жазо кутмоқда”, дея ишонтирган Москва.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кремлга дрон воситасида ҳужум қилинганди. Россия томони бу Украинанинг иши эканини иддао қилмоқда. Украина Президенти Владимир Зеленский эса мамлакат Кремлга ҳам Россияга ҳам ҳужум қилмаганини билдирган.
LiveБарчаси