Улар қўрқиб ўтиришибди – Украина вазири Россияга “вызов” ташлади

Олам 13559
image
-

 Украина Бош вазир ўринбосари – Украинанинг вақтинча оккупация қилинган ҳудудлари бўйича вазир Алексей Резников Донбасс бўйича уч томонлама алоқа гуруҳига кирувчи Россия делегацияси ушбу масала юзасидан аниқ шахсий фикрга эга эмаслиги ва “қўрқиб ўтиргани”ни таъкидламоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

“Минскдаги уч томонлама алоқа гуруҳи ҳақида айтадиган бўлсак, барчаси оддий. Аммо, афсуски, ҳозирча Россиянинг маълум қарашларига кўра, улар музокарачилар юборилмаган. Улар субъектив эмас, шахсий позицияга эга эмас, Россия вакилларида ўз позицияларини билдириш учун биронта ҳаракат йўқ. Улар доимо берилаётган саволларга тўғри жавоб беришдан қочишади, сабаби шахсий фикри йўқ. Улар қўрқиб ўтиришибди, барчаси маълум”, деган Резников “Украина 24” телеканалига берган интервюсида.

Резниковнинг сўзларига кўра, Россия музокаралар мобайнида ўзининг қайси тарафда эканлигини аниқлаб олиши лозим.

“Шу сабабли қарор қабул қилинаётган пайтда Россия ҳақиқатан музокараларга қизиқиш билдирса, бунга аниқлик киритиши керак. Музокараларда ўз шахсий фикрига эга ягона инсон бу Россия Президенти (Владимир – таҳр.) Путиннинг “Норманд шакли”даги сиёсий маслаҳатлар бўйича вакили”, деган Бош вазир ўринбосари.

Маълумот учун, расмий Москва ва Киев орасидаги муносабатлар Данбассда сепаратистик ҳаракатларнинг авж олиши ва Россия томонидан қўлланиши ҳамда Қримнинг аннексия қилиниши ортидан совуқлашди. Украина ҳукумати ва Ғарб давлатлари бир неча бор Россияни Украина ички ишларига аралашишда айбламоқда. Москва эса бу айбларни инкор қилиб, Украина ички можароларига аралашадиган давлат эмаслигини, шунингдек Киев сиёсий ва иқтисодий инқирозни тезроқ бартараф этса, бундан Россия фақатгина хурсанд бўлишини таъкидлайди.

Эслатиб ўтамиз, Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Россия можаро иштирокчиси бўлмай туриб, Донбассдаги сулҳни тўлиқ таъминлай олмаслигини, аммо ўз таъсиридан фойдаланиб, келишув амалга ошишига уринаётганини қўшимча қилди.

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 423
Рейтинг: 2.9
t
×