Ўктам Барноев Зойир Мирзаевнинг ўрнини эгаллади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ўктам Барноев бугун, 6 июль куни Йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси лавозимида ҳам иш бошлади. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтган.

Видеоселекторда кун тартибидаги асосий масала – Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясига янги раис сайлаш кўриб чиқилган. Федерация раислигига Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ўктам Барноев номзоди тавсия қилинию ва конференция иштирокчилари томонидан бир овоздан маъқулланган.

Шунингдек, конференцияда федерация раҳбарияти ҳамда 13 кишидан иборат Ижроия қўмитаси аъзолари таркиби ҳам сайланган. Унга кўра, раис ўринбосарлари сифатида Феруз Абдуллаев, Баҳром Норқобилов, Аваз Исмоилов ва Камол Худойбердиев номзодлари маъқулланган. Шу билан бирга Камол Худойбердиев федерация бош котиби лавозимига ҳам тасдиқланган.

Хабарда қайд этилишича, видеоселектор давомида йилқичилик ва от спорти федерациясининг кейинги фаолияти бўйича таклифлар билдирилган. Унга кўра, ҳудудларда ушбу спорт турини янада ривожлантириш бўйича марказлар ташкил этиш, спорт инвентарлари ҳолатини ўрганиш ва янгилаш борасида келишиб олинган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу Барноев эгаллаган лавозимда бир вақтлар Бош вазир ўринбосари бўлган ва бир неча киши ариққа туширгани учун ишдан кетказилган Зойир Мирзаев ҳам ишлаган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Зойир Мирзаев Ўктам Барноев

Баҳолаганлар

1220

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг