Украинлар ҳаёти АҚШ ўйинида чойчақага айланди – Медведев

Олам

image

Америка Қўшма Штатлари ўз ўйинида украиналикларнинг ҳаётидан чойчақа сифатида фойдаланмоқда, ўз навбатида, ҳозирги можарода ҳалок бўлган барча руслар учун қасос олинади. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев айтиб ўтди.

“АҚШ Президенти Байденнинг ҳозирги жамоаси учун ҳам, уларнинг республикачи рақиблари учун ҳам валюта аслида битта нарса – афсонавий Украина мамлакатининг уларга керак бўлмаган фуқаролари ҳаёти. Улар Американинг йирик ўйинида чойчақадир. Улар океан ортидаги сиёсий жангларда келажакдаги ғалаба қурбонгоҳига осонгина жойлаштирилади.

Украиналикларнинг ҳаёти билан Америка қуролларининг чексиз таъминоти учун ҳам, инструкторлар ва ёлланма аскарларнинг” меҳнати учун ҳам тўланяпти. Улар “ифлос бомба” ишлатилса ҳам шу орқали тўлашга тайёр”, дея қўшимча қилган Медведев.

Шунингдек, у бу тўқнашувда рус халқи ҳам жабр кўраётганини, аммо руслар учун қасос олинишини айтган. Ўз навбатида, украиналикларни ҳеч ким эсламаласлигини таъкидлаган.

“Аммо фарқи шундаки, бизнинг одамлар учун қасос оламиз. Ҳаммаси учун. Жанг майдонида ва бошқа йўналишларда, жанг майдонидан узоқда (ҳалок бўлганлар учун – таҳр.) ҳам. Ва, албатта, муваффақиятсиз суд жараёнлари доирасида эмас. Бошқа йўллар билан. Лекин украиналикларни ҳеч ким эсламайди”, дея хулоса қилган у.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

363

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг