Украинанинг Европадаги тақдири бугун ҳал қилинади
Олам
−
23 Июнь 2022
10784Европарламент Украина ва Молдовага Европа Иттифоқига номзодлар мақомини беришни қўллаб-қувватловчи резолюцияни қабул қилди. Бу ҳақда бугун, 23 июнь куни Европарламент президенти Роберта Метсола овоз бериш якунланганидан сўнг дарҳол маълум қилди.
“Умуман олганда резолюциянинг мутлақ кўпчилик томонидан қабул қилинди”, деди у.
Бу резолюция Европарламентнинг барча резолюциялари каби тавсия характерига эга. Украина ва Молдовага Европа Иттифоқига номзод мақомини бериш тўғрисидаги қарор бугун кечки ЕИ саммитида қабул қилинади. Саммит қарори қабул қилингандан кейин у Европа парламенти томонидан расман тасдиқланиши керак.
Аввалроқ Европа кенгаши президенти Чарльз Мишель ЕИ саммити Украина ва Молдовага номзод мақоми беришига ишонч билдирган эди. 17 июнь куни Еврокомиссия Украина ва Молдовага шундай мақом беришни ва Грузия бўйича бу қарорни кейинга қолдиришни тавсия қилди. Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйеннинг таъкидлашича, Украина қўшилиш йўлидан бориш учун аввало жиддий ислоҳотлар ва мамлакатни деолигархизация қилиш керак.
Европарламент раҳбари Роберта Метсоланинг фикрича, Европа Иттифоқи украиналикларнинг руҳини сақлаб қолиш учун “умид рамзи” сифатида Украинага аъзоликка номзод мақомини бериши керак, айни пайтда ҳақиқий аъзо бўлиш учун ҳали “кўп қадамлар қўйилиши лозим”.
Бундан 23 йил аввал 1999 йилда номзод мақомини олган Туркия Европа Иттифоқига аъзо бўлиш жараёни бўйича рекордчи бўлса-да, 2005-йилда аъзолик музокараларини бошлашга муваффақ бўлди. Аммо ҳалигача аъзоликка қабул қилинмаган.
LiveБарчаси