Украинанинг Остонадаги элчихонасига бино миналангани ҳақида хат келди
Олам
−
04 Декабрь 2022
5872Қозоғистон полицияси Украинанинг Остонадаги элчихонасига ўрнатилгани тахмин қилинган портловчи қурилма ҳақидаги хат муаллифларини қидирмоқда. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
“1 декабрь куни соат 17:50 да Украина элчихонаси консули полиция билан боғланиб, соат 15:08 да электрон почта орқали бинода бомба борлиги ҳақида хат келганини айтди. Факт Есиль тумани Ички ишлар бошқармаси маълумотлар реестрида қайд этилган”, дейилади хабарда.
Шундан сўнг, ҳодиса жойига махсус хизматлар етиб келган. Текширув давомида портловчи мосламалар топилмаган ва таҳдид бартараф этилган.
Республика ИИВга кўра, ҳозирда воқеага алоқадор шахслар қидирилмоқда.
Аввалроқ Украинанинг Испания пойтахти Мадриддаги элчихонасида портлаш юз берганди. Оқибатда дипломатик миссия ходимлари енгил жароҳат олганди.
LiveБарчаси