Украинанинг энг бой одамларидан бири давлатга хиёнатда айбланяпти

Олам

image

Украина ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари “Мотор Сич” корхонаси директори Вячеслав Богуслаевни ҳибсга олишди. Бу ҳақда  “ЗаБор” нашри ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаларига таяниб, хабар берди.

"Мотор Сич" компанияси раҳбари Вячеслав Богуслаев давлатга хиёнатда айбланмоқда. Хавфсизлик хизмати уни ҳибсга олди ва ҳозир у кузатув остида Киевга олиб кетилмоқда", дейилади хабарда.

Компания бошлиғини қидириш 22 октябрь куни бўлиб ўтган. ОАВ хабарига кўра, Богуслаев эшикларни очишдан бош тортган ва уларни махсус жиҳозлар ёрдамида очишга тўғри келган.

Маълумотларга кўра, Богуслаевнинг атрофидагилари қўнғироқларга жавоб бермаяпти. Тахминларга кўра, тинтувлар фақатгина раҳбарга нисбатан бўлмаган.

Маълумот учун, “Мотор Сич” самолёт газ турбинали двигателлари ва саноат газ турбинали блокларини ишлаб чиқаради, таъмирлайди ва уларга хизмат кўрсатади. Унинг маҳсулотлари 120 мамлакатда самолётлар ва вертолётларда қўлланилади.

Вячеслав Богуслаев – Украина саноат, жамоат ва сиёсий арбоби. 2000 йилда Украина Қаҳрамони бўлган. 1994 йилдан - "Мотор Сич" корхонасининг бош директори, директорлар кенгаши раиси. У Украинанинг энг бой 25 кишиси рўйхатига киритилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

717

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг