Украинанинг энергетика корхонасига зарба берилди
Олам
−
18 Октябрь 2022
8269Бугун, 18 октябрь куни Украинанинг “Энерго” компаниясининг иккита корхонаси Россия ракета зарбаларига учради. Оқибатда бир киши ҳалок бўлди, олти киши яраланди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
“Ярадорлардан бири олган оғир жароҳатлари туфайли тез ёрдам машинасида вафот этди”, дейилади хабарда.
Шунингдек, электр жиҳозлари жиддий шикастлангани қайд этилган.
“Ҳужумлар тўхтагач, корхоналар ходимлари талафотларни бартараф этиш ва ишларни қайта йўлга қўйиш бўйича ҳаракат бошлаши мумкин. Объект хавфсизлиги учун фақат ўта зарур бўлган ходимлар қолган. Улар хавфсиз бошпаналарда. Қолганларнинг ҳаммаси масофадан туриб ишламоқда”, дейилади компания хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 17 октябрь куни Украина ҳудуди бўйлаб Киевга уюштирилган дронлар ҳужумлари ҳамда Днепр ва Суми вилоятларига ракета зарбаларидан сўнг ҳаво огоҳлантириши эълон қилинди. Украина пойтахтида ҳаво ҳужуми 3 соат 8 дақиқа давом этди, янги зарбалар соат 9:31 да берилди. Эрта тонгда сигнал қабул қилингани сабабли, душанба куни Киевдаги барча таълим муассасалари масофавий иш режимига ўтказилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь