Украинанинг Биринчи Президенти вафот этди
Олам
−
10 Май 2022
11844Бугун, 10 май куни Украинанинг Биринчи Президенти Леонид Кравчук узоқ давом этган касалликдан сўнг 88 ёшида вафот этди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар берди.
“Бугун, 2022 йил 10 май, Киев вақти билан соат 17:00 да мустақил Украинанинг Биринчи Президенти Леонид Макарович Кравчук узоқ давом этган хасталикдан сўнг оламдан ўтди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, 2021 йил 29 июнь куни Леонид Кравчук юрак жарроҳлиги туфайли Конституция куни муносабати билан Раданинг тантанали йиғилишини ўтказиб юборган. Сентябрь ойида у реабилитация қилиш учун Германияга юборилган. Кейинроқ собиқ Президент Мюнхендаги клиниканинг реанимация бўлимида комадан чиққани маълум қилинган.
Маълумот учун, Леонид Кравчук 1991-1994 йиллар оралиғида Украинага раҳбарлик қилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь