Украинанинг бешта самолёти йўқ қилинди – Россия Мудофаа вазирлиги
Олам
−
25 Август 2022
10938Бугун, 25 август куни Россия Қуролли Кучлари Полтава ва Днепропетровск вилоятларидаги аэродромларда Украина самолётларини йўқ қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, Полтава вилоятидаги Миргород аэродромида Украина Ҳарбий-ҳаво кучларининг бешта самолётига зарба берилган. Шундай битта Су-27 ва битта Су-24 самолётлари йўқ қилинган. Яна иккита Су-27 ва битта Су-24 самолёти жиддий шикастланган.
Днепропетровск вилоятида ҳарбий аэродромга берилган юқори аниқликдаги зарба натижасида Украина Ҳарбий-ҳаво кучларининг учта самолёти йўқ қилинган.
“Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Донецк, Запорожье ва Харьков вилоятида бешта дронни уриб туширди”, деб қўшимча қилган вазирлик.
Бундан ташқари, Каховская гидроэлектрстанцияси, Херсон ва Донецк шаҳарлари ҳудудида HIMARS ялпи реактив ҳужум тизимининг 19 та снаряди ҳавода уриб туширилган.
Фарангиз Салимова
LiveБарчаси