Украинанинг Арманистондаги элчиси кўлда чўкиб кетди
Олам
−
15 Август 2023
6310Украинанинг Арманистондаги элчиси Александр Сенченко кўлда чўкиб кетиб ҳалок бўлди. Бу ҳақда РБК нашри хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, 13 август куни дипломат Арманистондаги Севан кўлида чўмилаётган пайтида чўкиб кетган. Ўшанда қирғоқда навбатчи бўлган қутқарувчилар кўлда сузаётган эркакнинг ғойиб бўлганини пайқаган. Шундан сўнг, ғаввослар уни қуруқликка олиб чиққан, бироқ унинг жони аллақачон узилган бўлган.
Александр Сенченконинг ўлимини Украина Ташқи ишлар вазирлиги ҳам тасдиқлаган.
“Украина Ташқи ишлар вазирлиги ушбу йўқотиш муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, Сенченко 2003 йилда Ташқи ишлар вазирлиги тузилмаларида иш бошлаган. Фаолияти давомида бошқарманинг турли бўлимларида ва мамлакатнинг хорижий дипломатик муассасаларида хусусан, Россия, Озарбайжон ва Арманистон ҳудудларида ишлашган.
LiveБарчаси