Украинани қўллаб-қувватлаган 56 ёшли аёл омма олдида қатл қилинди

Олам 48474
image

Херсон вилоятининг руслар томонидан босиб олинган ҳудудида жойлашган Скадовск шаҳрида рус полициячилари билан зиддиятга борган 56 ёшли маҳаллий фуқаро Татяна Мудренко омма олдида қатл этилди. Бу ҳақда Financial Times нашри хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, аёл Россия истилосига қарши фаол норозилик кўрсатган. У украиналик полициячиларга Россия билан ҳамкорлик қилгани учун танбеҳ берган ва “Скадовск - Украина!” деб бақирган.

Шундан сўнг аёл ва унинг 60 ёшли эри яшаш уйида қўлга олинган ва олиб кетилган. Уйнинг ўзи эса талон-торож қилинган.

15 октябрь куни эса Мудренко вафот этгани ҳақида унинг қўшниси Наталья Чёрнаяга хабар берилган.  

“Мудренконинг оғзига нимадир қуйишган, сўнг суд биноси олдида осиб, ўлдирилган. Унинг эри хотинини дафн этиш учун озод қилинган. Дафн мароси тугагандан сўнг у яна ғойиб бўлган”, дейди қўшниси Наталья Чёрная

Бироқ, Чёрнаяга топширилган ўлим ҳақидаги гувоҳномада аёлнинг ўлимига “механик асфикция”, яъни нафас йўлларининг қисилиши натижасида нафас бўғилиши сабаб бўлгани ёзилган бўлган.

Шаҳбоз Абдусатторов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 2499
Рейтинг: 3
t
×