Украиналиклар Россия ва Германиядан товон пули талаб қиляпти

Олам

image

Украина Германия ва Россиядан товон пули талаб қилмоқда. Ушбу талабни Украина фуқароларининг ярмидан кўпи қўллаб-қувватлади. Илка Кучерив номидаги “Демократик ташаббуслар” жамғармаси талабига биноан Киев Халқаро социология институти томонидан ўтказилган сўровнома ҳам буни тасдиқлади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди. 

Украина икки давлатдан товон пули талаб қилишининг сабабларини сўровномада келтириб ўтди. Унга кўра, Украина фуқаролари Германиядан II Жаҳон уруши даврида фашистларнинг жиноятлари учун, Россиядан эса Сталин даврида Қрим татарлари ва украинларни депортация қилгани учун товон пули сўрамоқда. 

Германияга нисбатан талабни респондентларнинг 61 фоизи қўллаб-қувватлаган бўлса, 31,5 фоизи бундай ташаббусга қарши чиқди. Шунингдек, сўроқ қилинган мамлакат аҳолисининг 55,3 фоизи Россиядан товон пули талаб қилиш ғоясини маъқуллаган. Респондентларнинг қолган 35,7 фоизи ушбу ғояни ёқламаган.

Хабар берилишича, ушбу сўровнома май-июнь ойларида ўтказилган бўлиб, тадқиқотда икки минг респондент қатнашган. Маълумотларга кўра, май ойида Украина расмийларининг “Украина қўзғолончилари армияси” аъзоларини “Мамлакат мустақиллиги учун курашчилар” деб тан олиш тўғрисидаги қарорини Украина аҳолисининг деярли ярми ижобий баҳолади. 

Эслатиб ўтамиз, “Украина қўзғолончилар армияси” экстремистик ташкилот деб топилган ва Россияда бу ташкилотга тақиқ қўйилган. Шунингдек, Россия 2014 йилда Қримни ўз тасарруфига қўшиб олгандан кейин Россия ва Украина муносабатлари янада таранглашган эди.

Дурдона Пирназарова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

117

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг