Украиналик журналист Донбасс аҳолисини ҳайвонлар билан таққослади

Олам

image

Украиналик журналист Остап Дроздов Донбасс аҳолисини ҳайвонлар билан солиштирди. У бундай баёнотни Украинанинг Бешинчи канали орқали намойиш қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.         

Дроздовнинг сўзларига кўра, у илгари ДХР ва ЛХР аҳолисини ҳимоя қилган, уларни тушунишга ҳаракат қилган, аммо кейин ўз нуқтаи назарини ўзгартирган.

"Aлбатта, болалигимдан бери мен ҳайвонот боғига боришни ва у ерда ҳайвонларнинг қандай ҳаракат қилишни томоша қилишни яхши кўрардим. Aммо мен бу масалани ечиб ташладим ва ўзим учун барча саволларни ҳал қилдим, барча фикрларни ўзимга қўйдим", деди журналист.

Унинг сўзларига кўра, "Донбасс — фуқаролари энг ёмони", чунки маҳаллий аҳоли гўё фақат Россия оммавий ахборот воситаларини томоша қилади ва "Россияни хоҳламоқда".

Дроздовга кўра, ушбу ҳудудларда яшовчи одамлар Украина фуқаролигидан маҳрум қилиниши керак. Ўз навбатида, "Страна.ua"  Украина нашрининг журналисти Олеся Медведева Дроздовни судга бермоқчи эканини билдирди.

"Бизнинг сўзларимизга жавоб бериш вақти келди. Узоқ вақт давомида биз сиёсатчилар, ўзларини журналист ва фаол деб атайдиган одамлар Донбас аҳолисига қандай қилиб тошбўрон қилишганини эшитдик. Етар", деб ёзди Медведева Facebook`даги саҳифасида.

Aввалроқ Дроздов украиналикларни "тирик миллат" деб атаган эди. Остап Дроздов иккита роман муаллифи. У журналистикадан ташқари маърузалар ўқийди, шунингдек давра суҳбатлари ва мунозараларда қатнашади.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Донбасс Остап Дроздов

Баҳолаганлар

47

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг