Украиналик спортчиларнинг россияликларга қарши мусобақалашишига рухсат берилди
Sport
−
27 July 2023 5309 1 minute
Украиналик спортчиларга Россия вакилларига қарши мусобақаларда қатнашишга рухсат берилди. Бу бўйича Украина ёшлар ва спорт вазирлиги махсус қарор қабул қилди.
Қарор билан Украина спортчиларининг нейтрал мақомда қатнашаётган Россия ва Беларусь спортчилари билан халқаро мусобақаларда иштирок этиш тақиқи бекор қилинган.
Бироқ мамлакат терма жамоаларини фақат руслар ва беларуслар ўз байроқлари остида ёки ўзларининг оммавий ҳаракатлари ҳамда баёнотлари билан миллий мансублигини ифода этадиган турнирларда қатнашишини тақиқлайди.
Маълумот учун, жорий йилнинг март ойида халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) халқаро федерацияларга “махсус операцияни” қўллаб-қувватламаган россияликларни нейтрал спортчилар сифатида мусобақаларга қабул қилишни тавсия қилган эди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August