Украиналик Паралимпия совриндори икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт
−
05 Январь 2022
1839Украиналик парасузувчи Ярослав Денйсенко Токио-2020 ўйинлари арафасида топширган допинг-синамасидан тақиқланган “гидрохлортиазид” моддаси аниқлангани учун Паралимпия ўйинларида иштирок этишдан маҳрум этилган эди. Комиссиянинг якуний қарорига кўра, спортчи 2023 йилнинг 9 августига қадар барча мусобақалардан четлаштирилди.
Эслатиб ўтамиз, Токио-2020 ўйинларидан олдин спортчилардан олинган допинг-синамада тақиқланган модда аниқланадиган бўлса, унда иштирокчиларнинг мусобақаларга қўйилмаслиги ва суриштирув ишларига жалб қилинган ҳолда ўз мамлакатига қайтариб юборилиш тартиби йўлга қўйилди. Шу боис, украиналик пара сузувчи Токио-2020 ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум этилди.
Маълумот ўрнида, Ярослав Денйсенко кўзи ожиз спортчилар ўртасида Жаҳон ва 2 карра Европа чемпионлигини, шунингдек, Рио-2016 Паралимпия ўйинларида 100 ва 400 метрга эркин сузиш, 100 метрга баттерфляй ва 200 метр масофага комплекс усулда сузиш бўйича тўртта бронза медалини қўлга киритган эди.
Илёсбек Махмудов
LiveБарчаси