Украиналик 26 ёшли миллионер Қозоғистонда қидирувга берилди
Олам
−
06 Январь
7388Қозоғистонда Украинанинг 26 ёшли миллионери Вадим Машуров қидирувга берилди. Бу ҳақдаги маълумот кеча, 5 январь куни ҳуқуқий статистика органлари порталида пайдо бўлди.
Қайд этилишича, унга нисбатан 2023 йилнинг 28 декабрь куни Олмаота шаҳрида қидирув иши қўзғатилган. Ташаббускор – Молиявий мониторинг агентлиги.
Тергов ишларини Олмаота иқтисодий ривожланиш департаменти олиб бормоқда. Портал шунингдек, қидирувда бўлган шахс хориж — Украина фуқароси эканлигини ҳам маълум қилган.
Маҳаллий ОАВ тўплаган маълумотларга кўра, Вадим Машуров молиявий пирамида ишига алоқадорликда айбланмоқда.
Статистика идоралари порталининг маълумотларига кўра, Вадим Машуров “Sincere Systems” ёки “S-group, SS-group” пирамидасининг яратувчиси ва фойда олувчиларидан бири ҳисобланади.
Шунингдек, у Украина ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан учта модда товламачилик, автомобиль ўғирлаш ва одам ўғирлаш бўйича қидирувга берилган.
Вадим Машуров – инвестор, молиявий бозор таҳлилчиси, криптовалюталар соҳасидаги лойиҳаларни ишлаб чиқувчи, Instime.World компанияси асосчиси, Украинадаги энг ёш ва муваффақиятли доллар миллионерларидан бири.
У Украинадаги энг ёш миллионерлардан бири, деб аталади. Шунга қарамай, бир қатор Украина оммавий ахборот воситалари Машуровни молиявий пирамиданинг аниқ белгиларига эга бўлган “S-group” компаниясининг фаолияти билан боғлайди. Қозоғистонда “Sincere Systems” (S-group, SS-group) номли компания Қозоғистон Республикаси Молиявий мониторинг агентлигининг молиявий пирамидалар рўйхатига киритилган.
LiveБарчаси