Украинага Россиянинг бирваракайига 24 та дрони ҳужум қилди
Олам
−
08 Апрель
9545Бугун, 8 апрелга ўтар кечаси Россия қўшинлари Украина бўйлаб 24 та Shahed типидаги дронларини учирди. Бу ҳақда Украина Қуролли кучлари хабар берди.
Қайд этилишича, Украинанинг Одесса, Николаев, Кировоград, Хмельницкий ва Житомир вилоятлари устида 17 та дрон уриб туширилган. Шунга қарамай учувчисиз учоқлар парчалари икки вилоятда вайронагарчиликка олиб келган.
"Дрон ҳужуми оқибатида логистика ва транспорт иншооти ҳамда ёнилғи қуйиш шохобчаси зарар кўрган", дейди Одесса вилояти раҳбари Олег Кипер.
"Шунингдек, Николаев вилоятининг Вознесенский туманида 14 та аҳоли пункти электр таъминотисиз қолди", деб ёзади вилоят ҳарбий бошқармаси бошлиғи Виталий Ким ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Бундан ташқари, Украина Қуролли кучлари Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлиги 8 апрелга ўтар кечаси Днепропетровск вилояти осмонида Россиянинг масофадан бошқариладиган Х-59 ракетасини ҳам уриб туширган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь