Украинадан қайтган талабалар энди Ўзбекистонда ўқийди
Жамият
−
04 Март 2022
6297Украинадан қайтган талабалар Ўзбекистондаги олийгоҳларда ўқишини давом эттиради. Бу ҳақда бугун, 4 март куни Президент Шавкат Мирзиёев олий таълим муассасалари талабалари бандлигини таъминлаш орқали уларнинг турмуш даражасини яхшилаш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилди.
“Бугунги кунда Украина олийгоҳларида 370 дан зиёд ёшларимиз таълим олмоқда ва шундан 200 га яқини Ватанга қайтарилди. Қолганларини ҳам яқин 1 ҳафтада қайтариш учун барча чораларни кўраяпмиз”, деди Президент.
Қайд этилишича, ушбу талабаларнинг аксарияти тиббиёт, транспорт, авиация, иқтисодиёт, муҳандислик, IT йўналишларида ўқишмоқда. Олий таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, вилоят ҳокимлари бошчилигида комиссия ташкил этилиши белгиланган.
“Комиссия бир ҳафта муддатда Украинадан қайтган талабаларни ўзимиздаги олийгоҳларда ўқишини давом эттириши учун барча шароитларни яратиб беради. Бунда, Комиссия ўқишни Ўзбекистонда давом эттириш истаги бўлган талабаларни соддалашган тартибда кўчиришни ҳал этади”, деди давлат раҳбари.
Маълумот учун, 4 март ҳолатига кўра, умумий ҳисобда 11 та авиарейс билан 2579 нафар ўзбекистонлик ватанига қайтарилган.
LiveБарчаси