Украинадан 10 кунда қанча дон олиб чиқилгани айтилди

Олам

image

Россия, Украина, Туркия ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳамкорликда ўрнатилган “Дон йўлаги” коридоридан Украина портлари орқали бир ҳафта давомида 10 та кемада 305 минг 458 тонна дон ташилди. Бу ҳақда “Анадолу” ахборот агентилиги хабар бермоқда. 

Бугун, 8 август ҳолатига кўра, Истанбулда 170 минг 458 тонна маккажўхори бўлган яна 4 та кеманинг текширувини якунлаш режалаштирилган, бироқ 5 август куни Украинадан жўнаб кетган Polarnet кемаси Кожаэли вилоятидаги Деринже тумани қирғоқларига бугун етиб келди. Кема 12 минг тонна маккажўхори олиб кетмоқда. Қолган 6 та кема Италия, Хитой, Ирландия, Буюк Британия, Ливан портларига йўл олади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 22 июль куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш, Туркия Миллий Мудофаа вазири Ҳулуси Акар, Россия Миллий Мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Украина Инфратузилма вазири Александр Кубраков иштирокида “Дон йўлаги” ҳужжати имзоланди. Украинадан ғалла экспорти бўйича келишув Одесса, шунингдек Черноморск ва Южнийдан хавфсиз йўлакларни яратишни назарда тутади. Ушбу келишув жаҳон бозорларига камида 25 миллион тонна дон етказиб бериш имконини беради.

Эришилган келишувларга мувофиқ, 27 июль куни Туркия миллий мудофаа вазири Ҳулуси Акар иштирокида Қўшма мувофиқлаштириш маркази очилди.

Туркия, Россия, Украина ва БМТ вакиллари марказга тақдим этилган келишувларнинг бажарилишини назорат қилади. 

Келишувга кўра, Украина портларидан ғалла ва озиқ-овқат юкларини олиб кетаётган юк кемалари Истанбул бўғозига киришда олдиндан белгилаб қўйилган нуқтага лангар ташлайди. Шундан сўнг кема Туркия, Россия Федерацияси, Украина ва БМТнинг Қўшма мувофиқлаштириш маркази вакиллари томонидан текширилади. Текширишдан сўнг, кемалар охирги манзилга жўнаб кетади.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

109

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг